Кучли давлатдан кучли жамиятга ўтишга таъсир этувчи омиллар.
Тошкент кимё-технология институтиРеспубликамизда кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш ва шунинг асосида демократияни чуқурлаштиришга ғов бўлаётган ҳолат тўғрисида Президентимиз тўхталиб шундай таърифлайди: «Аҳолимизнинг сиёсий фаоллиги ҳали замон талаблари даражасида эмаслигини, ҳамон суст эканлигини қайта-қайта айтишга тўғри келмоқда. Тан олишимиз керак эски андозалардан тўлиқ кутила олмаяпмиз. Барча муҳим қарорлар юқоридан қабул қилиниб, бизларни бор-йўғи итоатгўй ижрочиларга, баъзан ўйланмай қабул қилинган қарорлар қурбонига айлантирган маъмурий-буйруқбозлик мустабид тузум иллатларидан жудо бўлишимиз қийин кечаяпти».
Фуқароларнинг сиёсий онг, сиёсий маданият даражаси мамлакат ҳаётида иштирокини белгиловчи мезондир.
Фуқаролар сиёсий фаоллиги тўғрисида ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов, «Сиёсий маданиятни юксалтириш керак. Одамлар ҳокимият қарорлари қандай қабул қилиниши, уларнинг ижроси қандай назорат қилинаётганини билишлари, бу қарорларни тайёрлаш ва амалга оширишда фаол иштирок этишлари зарур. Бошқача айтганда, жамият марказда ва жойларда сайланган ҳокимият ўз тақдирини қай тарзда ҳал этаётгани, уларнинг истиьфолини қай тарзда белгилаётганидан хабардор бўлиб туриши керак» деб таъкидлайди.