avatar
Куч
9318.35
Рейтинг
+3445.74

Шомурзоев Фарид Умурзакович

Мақолалар

Талабаларининг ижодий олами

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Санъат турлари ичида фото санъати бошқаларидан ўзига хослиги,  жозибадорлиги билан ажралиб туради. Фотографиянинг кундалик турмушимиздаги аҳамияти беқиёсдир. Ҳаётимизнинг турли онлари, энг бахтли лаҳзаларимиз, хоҳлаймизми-йўқми, маълум вақт ўтиши билан хотирамиздан ўчиб кетиши, воқеликлар ёддан кўтарилиши мумкин. Биз эса, вақти-вақти билан уларни ёдга олишни, у кунларга қайтишни истаймиз. Ана шунда бизга ўша онлар муҳрланиб қолган суратлар ёрдамга келади. Уларнинг ҳар бири ўзгача олам, бир хотирадир ...
    19 декабрь куни Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида 1-босқич талабаларининг фотожурналистика фанидан  ижодий ишлари бўйича  фотокўргазма ташкил этилди. Мазкур фото кўргазмада 1-босқич талабалари “Бахтли болалик”, “Она табиатнинг турфа сеҳри”, “Талабалик – олтин даврим”, “Ҳайвонлар оламида”, “Обод турмуш тарзи”,  “Қурилишда замонавийлик” каби йўналишларда ўзлари суратга олган расмлар билан иштирок этишди.

Нақшбандия таълимотида комил инсон талқини (ГулДУ ).

OTM
    «Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлайоладиган, ҳулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз».
    И.Каримов
    Мамлакатимиз президенти И.А.Каримов асарларида, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун» да, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» да, билдирилган фикр ва ғоялари тарихий материалларини таълимотларини бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин қилиши кераклигини тақидлайди ва ёшларни баркомол шахс қилиб тарбиялашда дастур амал ролини ўйнайди.
    Президентимиз ташабуслари билан Улуғ аждодларимиз юблейлари ўтказилиши уларнинг асарларини нашр қилиш жаҳон шумул аҳамият касб этади. Ижтимоий қиймат ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган иштимоий психологик ходисалар ўтмиш қадриятлари билан хозирги аждодлар билан авлодлар ворислигини ўрнатиш учун хизмат қилади.

Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг хусусиятлари. (ГулДУ)

OTM
    Ҳозирги жадал глобаллашув жараёни амалга ошаётган бир даврда ёшларнинг маънавий- ахлоқий тарбияси бир лаҳза бўлсада ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг, бутун жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолмаслиги зарур. Глобаллашув эзгуликка хизмат қилсада, баъзан унинг имкониятларидан ёвуз ниятли кимсалар ҳам фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладилар. Бундай кучларнинг дунёда кам эмаслиги ҳаммага аён. Турли йўллар ва воситалар билан ёшлар онгига таъсир этиш, энг муқаддас ҳис-туйғуларни, диний ишоч ва эътиқодни сохталаштириб ғараз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маънавий тарбияни бугунги куннинг энг долзарб муаммоси деб қараш айни ҳақиқат ҳисобланади.
    Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида бир қанча омиллар таъсир этиб, уни комиллик сари етаклайди. Комилликнинг энг асосий шартлари  сифатида ақлий, аҳлоқий, руҳий ва жисмоний улғайиш амалга ошади. Уларнинг таьсири остида маънавий баркамоллик ҳосил бўлади. Болаларга тарбия беришнинг энг зарур шартларидан бири уларнинг маънавий баркамолликка эришишидир. Боланинг маънавий баркамоллиги унинг ақлий қобилиятларини ўсиши, ахлоқининг ривож топиши, руҳиятининг етуклиги, жисмоний жихатидан соғлом бўлиши каби йўналишларни қамраб олади.

Ўқувчиларни ақлий тарбиясида топишмоқларнинг ўрни (ГулДУ).

OTM
    Топишмоқлар халқ оғзаки ижоди намуналарининг жуда қадимги турларидан бири ҳисобланади, кишиларнинг ақл-заковати, тафаккури, чуқур, кенг ва атрофлича мулоҳаза юритиши, кузатувчанлик, ўхшатиш ҳамда таққослаш каби фикрлаш жараёнларини ривожлантириш учун хизмат қилади.
    Топишмоқлар кишиларни ўраб турган нарсалар, табиат ҳодисалари, воқеалар, буюмлар, жиҳозлар, одамларнинг фазилатлари, қушлар, ҳайвонлар, озиқ-овқат, мева ва полиз маҳсулотлари ҳақида яратилиб келинган ва ҳозирги кунгача бойитилиб борилмоқда.
    Топишмоқлар ўхшатиш, қиёслаш, кўчим, ишора, киноя, қочириқ йўли билан сўзларни кўчма маънода ишлатиб, яширинган нарса, ходисаларнинг белгиларига иккинчи бир нарса, ходисаларнинг белгиларини таққослаш, имо-ишора қилиш орқали жавоби аниқланадиган жумбоқлардир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг айрим худудларида (диолектда) топишмоқларни жумбоқ деб атайдилар. Баъзан матал деган сўз ҳам ишлатилади. Барча учун тушунарли ва маъқул саналган топишмоқ тушунчаси айнан унинг моҳиятини акс эттиради. Ҳар қандай топишмоқда яширинган маъно бўлади. Унинг жавоби тингловчининг билими, дунёқараши, мантиқий фикрлаши, ҳозиржавоблиги, олдин эгаллаган билимларига суянган ҳолда излаб топилади.

Эртаклар ёшларни эзгуликка йўналтирувчи восита сифатида (ГулДУ)

OTM
    Халқ бадиий ижодининг қизиқарли, ёшларни ўзига ром этадиган, ҳаёт воқелигини ажойиб ва ғаройиб, жозибали қилиб, тингловчиларда беихтиёр завқ уйғотадиган, мудом яхшиликка етаклайдиган, воқеа ва ҳодисаларни ранг-баранг тарзда баён қиладиган, ҳажм жиҳатидан достонлардан кейинда турадиган, кенг қамровли асарлар эртаклар ҳисобланади.
    Эртаклар халқ оғзаки ижодининг  қадимий, оммавий ва кенг тарқалган жанрларидан бири бўлиб саналади. Эртакларда аксарият ҳолларда меҳнаткаш халқ оммасининг энг яхши фазилатлари – инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, меҳр-шафқат, дўстга садоқат, ота-онага муҳаббат, туғишганларга меҳрибонлик, инсоф-диёнатлилик, қаҳрамонлик, жасурлик, ахлоқ-одобнинг юксак намуналарини улуғлаш, зулм ва зўрликка нафрат каби хусусиятлар ўз аксини топганлигини кўрамиз.

Мақоллар ёшлар тарбиясининг руҳий озиқаси (ГулДУ)

OTM
    Мақол халқ оғзаки ижодининг кучли таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, жуда ихчам шаклдаги, чуқур ва кенг мазмунли, ҳамма томонидан қўлланилиши мумкин бўлган жанрларидан бири ҳисобланади. Мақолларнинг узоқ тарихий тараққиёт илдизлари мавжудлиги, қайси даврда яратилган бўлса, ўша давр муаммоларини қамраб олганлиги, ҳозирги кунгача янгидан янги намуналарининг пайдо бўлиши унинг халқ орасида қадрланишининг белгисидир.Мақоллар халқнинг турмуш тарзини, ижтимоий-сиёсий, моддий-иқтисодий, маънавий-маърифий, касбий-маданий тажрибаларини, ҳаётдаги кузатишлари ҳамда уларга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатларини ифодаловчи умумлашма ва хулосаларининг мевасидир.

Болангизнинг дўсти ким?

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Ёхуд яна компьютер ва телевизор хусусида
    …Ярим тун. Коронғулик шуьласига ғарқ бўлаётган шаҳар. Шовқинли кўчаларнинг ертўлалари айни кизғин «иш палласида».  Гейм-клуб ўзини «моҳир» сановчи ўйинчилари билан лиқ тўла. Катта ҳам, кичик ҳам шу ерга жам бўлган гўё. Оломон орасидаги   чамаси 11-13 ёшли, жуссаси кичик болакай эътиборингизни тортмай қўймайди. Болажоннинг кўзлари компьютер экранига шу даражада қадалганки, ҳозир унинг учун у бошқараётган қахрамондан бўлак «дўст» йўқ. У атрофидаги реал оламни мутлақо унутган. Хаёлида эса фақат ғалаба ҳиссини туйиш истаги ҳукмрон. «Контр-страйк» исканжасидаги митти вужуд ҳозир жанг қилаяпти: йўлида ғов бўлган душманларни бирин-кетин қиришга киришган. Мана у бир душман аскарини вахшийларча, қоқ пешонасидан отиб ташлади. Иккинчисини эса қилич яланғочлаб танасини қип-қизил қонга белади. У кутилган "қотиллик миссияси«ни аъло даражада уддалаб, ниҳоят ўйин сўнгида содир этган „жиноят“ининг даҳшатли манзарасини кузатар экан қўрқувдан эмас шодланганидан қийқириб юборади… Ҳа, у шу орқали  ўзича „Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман“, деган „ҳақиқат“ни олдин ўзига, сўнг қаршисидаги ўйинсевар  дўстларига исботлагандек бўлди.

Баҳор қўйнида

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Майсалар ўпади оёқларимни,
Ўрик гуллаганда келинчак боғлар.
Қадасам кўкарар таёқларимни,
Бобомдай ястаниб турибди тоғлар.

Онамдай меҳрибон она табиат,
Шилдираб сув оққан ирмоқларингдан.
Чучмомолар тақсам сочимга,
Дарахтлар қўл чўзган бармоқларингдан.

Oнг оғушидаги тонг

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Ҳозирги ахборот оқими тезлашган, мафкуравий полигонлар кучайган замонда огоҳлик масаласи кун сайин долзарблик касб этмоқда. Геополитикада “Ким кўпроқ ахборотга эга бўлса, у дунёни бошқаради” деган тушунча бор. Бироқ унга “манипулятив куч” сифатида қараш тўғри бўлармики?! Бир вақтлар машҳур  файласуфлардан бири  “Кун келиб инсоният ўз яратиқларининг қурбонига айланади” деганида моддият эволуцияга юз тутишини аввалдан кўра билгандек. Давр талаби билан ахборот ўлик ва тирик табиатни боғлаб турувчи воситачига айланиб улгурди. У дастлаб  инсон онгини забт этган бўлса, эндиликда қон қонига-да сингишга муваффақ бўлди.

“Маънавият ва маърифат” марказида “Дўстлар дунёси” кўрик-танловини якуний босқичини ўтказиш юзасидан Ташкилий ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    “Дўстлар дунёси” кўрик-танловини ўтказиш юзасидан Ташкилий ишчи гуруҳ  йиғилишини “Маънавият ва маърифат” макази ҳодими тадбир режиссёри Б.Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги талабалар турар жойларида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида ташкил қилинган “Дўстлар дунёси” кўрик-танловининг мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача тушинтириш бериб ўтди ва шу ўринда, бу кўрик-танлов Ўзбекистоннинг келажакда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни кўп жиҳатдан бугунги кунда таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг маънавий интелектуал салоҳияти, бой дунёқараши, иқтидорига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг бу борада яратилган шарт-шароит ҳамда имкониятлардан фойдаланиш даражасини янада ошириш, талаба ёшлар ўртасида ижобий психологик муҳитни яратиш, улар орасида дўстлик алоқаларини шакиллантириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва унумли ташкил этиш ҳамда ёшларда ижтимоий фаоликни ошириш, талабалар турар жойларида тўгарак фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш кўрик-танловнинг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтди.

Falsafada inson muammolari

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
     Bizga ma’lumki, falsafa avvalambor, insonning o’zi, ya’ni uning aqliy salohiyati, mantiqan fikrlash qobilyati kabi jihatlariga bog’liq bo’lgan fan hisoblanadi. Hozirgi kunda mamlakatimizda bu borada  ushbu fanga katta alohida e’tibor qaratilmoqda. Jumladan, O’zbekiston Milliy universitetida Falsafa fakul`teti faoliyat olib bormoqda.
    Xususan, 2012-yilning 5-dekabr kuni Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi “Ma’naviyat va ma’rifat” markazi hamda O’zbekiston Milliy universitetining Falsafa fakulteti “Falsafa va fan metodlari” kafedrasi  hamkorligida “Falsafada inson muammolari” mavzusida talabalar konferensiyasi tashkil etildi. Ushbu konferensiyada O’zbekiston Milliy universitetining “Xorijiy filologiya”, “Jurnalistika”, “Biologiya” va  “Falsafa” fakultetlari talabalari ishtirok etishdi.

Заковат

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб”Маънавият ва маърифат” марказида “Заковат” интеллектуал ўйнига иқтидорли талабалар қатнашиб келмоқда. Ҳар бир бўлиб ўтадиган ўйнида 35-40 нафар жамоалар  қатнашиб келмоқда. Умуман олганда, шанба кунида бўлиб ўтадиган ўйинда  камида 200-250 нафар талаба-ёшлар фаол иштирок этиб келаяпти.Ҳозирда мазкур уйиннинг саралаш босқичи ҳамон давом этмоқда.Жумладан, 8 декабрь куни ҳам   ушбу уйиннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.Мазкур уйин.ёшларни билим савиясини ривожланиши, интелектуал салохиятга эга бўлиши,ҳамда уларнинг билим кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.Бу уйинга кундан-кунга қизиқувчан ёшларсафи кенгаймоқда.

Конституция – мустаҳкам юрт таянчи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг      20 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча жойларида семинарлар, давра суҳбатлари, “Конституция билимдони”, “Сиз Конституцияни биласизми?” каби мавзуларда кўрик-танловлар ҳамда турли кўринишдаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг  6 декабрь куни “8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун”га бағишлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан “Адолат” социал-демократик партияси билан ҳамкорликда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежида ўтказилди. “Конституция – мустаҳкам юрт таянчи” мавзусидаги давра суҳбатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мутахассислари А.Раҳимов, А.Эшмуродов, Ў.Ражабов, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Равшанов, Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежининг ўқитувчи ва 200 нафарга яқин ўқувчилари иштирок этишди.

Миллий мафкура тарбиясининг маънавий асоси (ЖизДПИ)

OTM
    Мустақиллик шароитида халқимиз, айниқса, талаба – ёшларимиз янгича мафкура билан қуролланиб, бой тарихий меросимиз, урф – одатларимиз, анъаналаримиз, маънавий қадриятларимиз асосида миллий ғоя, унинг бош ва асосий ғоялари шакллана бошлади. Улар онги ва қалбини бунёдкор ғоялар, келажакка ишонч эгалламоқда. Янгича мафкура ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига адолат, ҳалоллик, поклик ғояларини олиб кирмоқда. Талаба – ёшларимизда Ватанга муҳаббат, милллий ғурур, миллий ғоя тушунчалари шаклланмоқда. Мафкура ана шундай буюк ва қудратли кучга эга. Шунинг учун Президентимиз Ислом Каримов миллий ғояни халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир, дея юксак баҳолаб, уни онгимиз ва қалбимизга сингдириш борасида бизнинг олдимизга улкан вазифалар қўймоқда.
    Талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш ва уларни турли хуружлардан ҳимоя қилишни ҳис этиб, халқимиз истиқболига хизмат қилувчи миллий мафкура тўғрисидаги таълимотни президентимиз илк йиллардаёқ яратган эди. Эндиги вазифа яратилган миллий ғоянинг бош ва асосий ғояларини халқимиз онгига чуқур сингдиришдан иборат. Мамлакатимиз Президенти таъкидлаганидек, “Биз фарзандларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаравонлигига эришишдек олий мақсадларимиз руҳида тарбиялашимиз, уларни ана шу мақсадлар сари етаклашимиз керак” (Қаранг: Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. – Тошкент, “Ўзбекистон”, — 2001).
    Мустақил Ўзбекистоннинг миллий мафкураси бой қадимий меросимизга, аждодларимизнинг ўгит ва пандномаларига ҳамда бунёдкорлик ғояларига асосланади.

Талабаларда миллий ғурурни шакллантиришнинг маънавий асослари (ЖизДПИ)

OTM
     Ўзбек халқи қадим – қадимдан миллий ғурур учун курашни ўзининг олий мақсади деб билган. Шу боисдан ҳам миллий ғурур ва фаровонлик учун меҳнат қилган. Чунки, миллий ғурур учун курашда халқнинг тинчлиги муҳим омил бўлган. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари – Исмоил Бухорий, Ахмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмийлар киндик қонлари тўкилган заминга, миллий ғурурга эҳтиром тарзда меҳнат қилганлар.
    Миллатимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аждодларимиз ватан фидойилари ва миллий ғурурга эга бўлганликларининг гувоҳи бўламиз. Жумладан, ватан учун жонини фидо қилган ва миллий ғурур учун курашган Широқ, Спитамен, Жалолинддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Темур Малик каби шахслар эҳтироми келажакка ишончни мустаҳкамлайди. Демак, ватанимиз тарихини ўрганиш ундан ғурурланиш, буюк мутаффаккирлар томонидан яратилган моддий ва маънавий меросни мустаҳкамлаш ва уни келгуси авлодларга етказиш, миллий урф – одат, расм – русум ва маънавий қадриятларни ҳар бир талабада шакллантириш, мустақил Ўзбекистоннинг барқарорлигини ва буюклигини чин дилдан ҳис этиш, ундан ғурурланиш ҳеч кимдан кам эмаслигимизнинг моҳиятини англаб етиш демократик жамиятни барпо этишга кўмаклашиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини англаб етишади. Буни авлод – аждодларимиз, шоирларимиз ўзларининг шеърларида тараннум этганлар. Улар ватанимиз тупроғи, ватан, она юртни эъзозлаб шеърлар битган. Жумладан, ватандошимиз Заҳриддин Муҳаммад Бобур ўз ижодида ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуси етакчи ўринни эгаллаганлигини қуйидаги мисраларда кўрсатиб беради:

Navoiyning tilshunoslikka oid qarashlari haqida (ЖизДПИ)

OTM
     Alisher Navoiyning  boshqa sohalar singari tilshunoslikdagi xizmati ham g‘oyat katta ahamiyat  kasb  etadi.  Tilshunoslikka doir fikrlari ulug‘ siymoning har bir asarida, jumladan, «Muhokamatul-lug‘atayn»asarida, yaqqol ko‘zga tashlanadi.
     Til bilan tafakkurning o‘zaro munosabati, birligi haqidagi masala falsafa tarixida ham, tilshunoslik tarixida ham eng muhim muammolardan hisoblanib keldi va kelmoqda.  Til va tafakkurning o‘zaro munosabatini puxta bilish uchun dialektika qonuniyatlarini, til bilan jamiyat o‘rtasidagi aloqani puxta o‘rganish lozim bo‘ladi.
    Til bo‘lmasa, jamiyat a’zolari orasida ijtimoiy aloqa va munosabat ham, odamlar yashayotgan jamiyatning o‘zi ham bo‘lmas edi.  Til vositasida bir-birimizning fikrimizni anglaymiz, kundalik ishlarimizni olib boramiz, narsa va hodisalarning mohiyatini chuqurroq bilib olamiz.  Bu jarayon tafakkur yordamidagina amalga oshiriladi.  Insonning amaliy faoliyati tafakkursiz kechmaydi.
    A. Navoiy til va tafakkur birligi haqida fikr yuritib, tilning ijtimoiy hodisa ekanligini ta’kidlaydi.  Til insonni hayvondan ajratuvchi «bebaho gavhar»dir:

Шахс баркамоллиги ва кадрлар салоҳияти – тараққиёт таянчи (Жиз ДПИ)

OTM
    Жамият ҳаётини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш жараёнининг такомиллаштириш асосида фуқаролик жамиятини барпо этиш каби долзарб вазифалар ечими, энг аввало, фуқароларимизнинг маънавий баркамоллиги ва салоҳиятини мунтазам юксалиб бориши билан узвий боғлиқ.
    Фуқаролар, хусусан ёшларнинг ана шундай фазилатларига эга бўлган шахс сифатида тарбиялаш ва вояга етказишда таълим муассасалари, жумладан олий таълимнинг ўрни беқиёс.
Бинобарин, “Биз яшаётган ХХI аср, интеллектуал бойлик, юксак билим ва салоҳият талаб этиладиган, айнан шу қадриятлар устувор аҳамият касб этадиган аср...”, эканлигининг ўзи таълимнинг барча соҳаларида туб сифат ўзгаришларни амалга оширишни талаб этмоқда.
    Шу ўринда яна бир хақиқатни эътироф этмоқ зарур. “Ҳозирги кунда тараққиёт йўлида изчил ривожланиб боришимизда эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган муҳим бир мезон борки, у ҳам бўлса, инсон капитали, яъни инсон омили, замонавий билим ва касб ҳунарларни эгаллаган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ҳаётга дадил қадамлар билан кириб келаётган ёшларимиздир”.
    Ана шу ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, унинг илмий интеллектуал салоҳиятини юксалтириш фақат илму-фан, маърифатнинг беқиёс таъсири остида такомиллаша боради. Буюк қомусий ақл соҳиблари ҳам буни бир неча маротаба қайта-қайта таъкидлаганлиги бежис эмас.

Конституция – инсон ҳуқуқларининг кафолати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    ЎзМТДП Бектемир туман Кенгаши ва Телекоммуникация Транспорт тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб “Конституция – инсон ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Ж.Бобоев, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари Д.Сафаров, партия туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси Рўзитоев, етакчи мутахассис Ж.Тешабоев, Телекоммуникация Транспорт тармоқлари директори О.Қурбонов, кадрлар бўлими бошлиғи Қ.Саримсоқов ҳамда “Миллий тикланиш” газетаси мухбири ва партия фаоллари шунингдек ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Конституция–бахтимиз қомуси

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Жорий йилнинг 5-декабр куни Олмазор туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот бўлими, “Маҳалла” жамоат фонди ва ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Констутициясининг йигирма  йиллиги муносабати билан  “Конституция –бахтимиз қомуси ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
    Тадбирда сўзга чиқган Олмазор тумани ҳокими  О.С.Зайнитдинов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жоҳонгир Бобоев ва Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазовлар Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси – асосий қонун сифатида барча фуқаролар чуқур  билиши кераклиги ва ўзининг мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ишланганлиги, уларга асосланган давлатимизда инсон хуқуқлари ва эркинликларининг қандай кафолатланганлиги тўғрисида  тадбир иштирокчиларига  маърузачилар батафсил тушунтириб ўтдилар.

Конституция – мустаҳкам юрт таянчи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    Жорий йилнинг 6 декабрь куни “8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун”га бағишлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият тарғиботи” гуруҳи томонидан “Адолат” социал-демократик партияси билан ҳамкорликда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежида “Конституция – мустаҳкам юрт таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилади. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ходимлари, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Равшанов иштирок этади. 
    Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари билан қизиқувчи талаба-ёшларни мазкур давра суҳбатига таклиф этамиз!