avatar
Куч
9216.60
Рейтинг
+3408.12

Шомурзоев Фарид Умурзакович

Мақолалар

Юрт тинчлигини таъминлашда миллатлараро тотувликнинг ўрни (2-qism)

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
     Мазкур қарор қабул қилинганидн сўнг ўтган бир йил мобайнида 60 мингдан зиёд  оилага  ер  участкалари  ажратиб  берилди.  Республикада  мавжуд  бўлган томорқалар  бутун  экин  майдонларининг  5  фоизини  ташкил  этган  ҳолда, жами 200 минг гектар

Юрт тинчлигини таъминлашда миллатлараро тотувликнинг ўрни (1-qism)

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
     Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   8-моддасида   ―Ўзбек халқини, миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади,  дея таъкидланиши  Ўзбекистонда яшайдиган барча миллат ва халқларнинг тенг ҳуқуққа эга эканлигини белгилаб берса, Конституциянинг 4-моддасида:  ―Ўзбекистон  Республикаси  ўз  ҳудудида  истиқомат  қилувчи барча  миллат  ва  элатларнинг  ўз  динига  эркин  сиғиниши  билан  бирга  ўз тилларини  сақлаб  қолиш  ва  ривожлантириш  учун  шароит  яратади,  деб таъкидланади.
 
     Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси давлат

Сарбаланд самарқанд таронаси (2-қисм)

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Жаннат дарвозаси, Ер юзи кўрки,
Қон-қариндош янглиғ миллатлар юрти,
Мовий гумбазлари  бобомнинг бўрки,
Боболардан мерос қолган Самарқанд,
Ер юзига довруғ солган   Самарқанд.

Албатта, Самарқанднинг улуғвор тарихини намоён этувчи  ўзига  хос кўзгуларидан бири  -  унинг бетакрор меъморий  ёдгорликларидир. Бу  ёдгорликлар Самарқанд нафақат  Ўрта  Осиёда, балки  дунё  миқёсида  шаҳарсозлик  илк бор  шаклланган  масканлардандир. Бу эса Самарқанднинг садоқатли фарзанди И.Каримовнинг шаҳарнинг  тарихий улуғворлигига  муносиб замонавий  қиёфасини яратишга бўлган  улкан бунёдкорлик  ишларида яна ҳам яққол намоён бўлди.  Шунинг учун  мустақилликнинг илк йиллариданЎзбекистон истиқболига

Сарбаланд самарқанд таронаси (1-қисм)

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Самарқанд  -  бу бир  ҳовуч қайғу,
Бир қултум бахт, бир ҳовуч армон.
Самарқанд – бу қадим қайиғ-у
Сузиб борар келажак томон.
                                   Хуршид  Даврон

     “Самарқанд – ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий  шаҳардир”.  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти  Ислом Каримов самарқандликлар билан учрашувлардан бирида  шаҳарга ана шундай таъриф берганди. Зеро, И.Каримовнинг алоҳида эътибори ва фарзандлик меҳри туфайли истиқлол йилларида Самарқанднинг асл тарихий қиёфасини тиклаш, салоҳиятини 

Ёшлар маънавий камолотида таълим-тарбиянинг ўрни

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
 
     1997  йил  27  августда  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлисининг  IX сессиясида   “Ўзбекистон   Республикасининг   таълим   тўғрисида”ги   Қонуни   ва “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бу муҳим давлат ҳужжатлари мамлакатимизда   кадрлар   тайѐрлаш   миллий   моделининг   ички   механизимини асослаб,   уни   рўѐбга   чиқаришнинг   ҳуқуқий-меъѐрий   асосини   ташкил   қилади.

Баркамол авлоднинг маънавий ривожланишида ахлоқий тарбиянинг ўрни

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
    Ёш    авлодни    тарбиялаш,    уларда    юксак    инсоний    фазилатларни шакллантириш ва камолга етказиш муаммолари доимо халқимизнинг диққат марказида  туради.  Маънавий  бойликни,  ахлоқий  покликни  ва  жисмоний мукаммалликни    мужассамлаштирган,    ҳар    томонлама    камол    топган, ижтимоий  жиҳатдан  фаол  шахсни  шакллантириш  борасида  собитқадамлик билан иш олиб борилмоқда.

Миллий ғояни сингдириш юртимизнинг порлоқ келажаги гаровидир

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
     Инсон ҳеч қачон ташқи дунёдан ўзини қуршаб турган оламдаги ўзгаришлар, ривожланишлар,   рўй   бераётган   ҳодисалар,   воқеалар,   жараёнлардан   ажралиб қолган,  уларни  ҳис  этмаган  ҳолда  яшай  олмайди.  Дунѐдаги  давлатлар,  халқлар, миллатлар,  ижтимоий-сийёсий  кучлар,  улар  ўртасидаги  муносабатлар,  айниқса ижтимоий   жараѐнлардаги   мафкуравий   таъсирлар   одамлар   онги,   тафакури   ва дунёқарашига  таъсир  этмасдан  қолмайди.  Чунки,  ҳозирги  мураккаб  ва  таҳликали даврда,  Ўзбекистон 

“Камолот” ЁИҲ Бошланғич ташкилоти Навоий давлат педагогика институти

Илм-фан
     2016 йил 7 декабрь куни Тарих ҳамда Физика-математика факультетларидаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан берилган тавсияномага асосан имтиёзли равишда тўлов контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилиниб, 2016 — 2017 ўқув йилида таълим олаётган талабалар билан “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши томонидан шартнома туловининг 35 фоизини тўлаб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ПҚ-213-сон Қарори тўғрисида тарғибот лойиҳасини амалга оширдик ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

ZiyoNET bilan do’stlashing

АТМ АндДУ
      15 dekabr kuni universitetning kichik majlislar zalida ZiyoNET milliy  ijtimoiy-ta’lim axborot tarmog'ining vakillari  bilan Andijon  davlat universiteti    hamda  Andijon tibbiyot instituti talabalari o’rtasida  anjuman  o’tkazildi. Anjumanni Andijon davlat universiteti o’quv ishlari prorektori  Azamatjon  Mamatyusupov ochib berdi va yoshlarni anjumanda faol ishtirok etishga chorladi. Savol-javob va suhbat tarzida o’tkazilgan mazkur anjumanda  talabalar  o’zlarini qiziqtirgan  barcha  savollarga javob  oldilar,  xususan,  men onlayn-tarjimon haqida va uning ZiyoNETdagi o’rni haqida o’zimga kerakli ma’lumotlarni

Амир Темур-халқимиз даҳосининг буюк тимсоли

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
      “Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданият” мавзусида — Зарафшон компьютер технологиялари коллежи катта ўқитувчиси Сулейменова Г.Ж.,  “Амир Темур – буюк бунёдкор” — Зарафшон тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси Тошова М., “Амир Темурнинг ҳуқуқий тамойиллари” -НавДКИ АРМ бўлим бошлиғи Тошова Муҳаббат Рустамовна, “Темур тузуклари – тарихимиз кўзгуси” – Зарафшон умумтехника факультети маънавий- ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан муовини Жўраев Ҳ.А., “Амир Темурнинг буюк авлоди” — МКБга қарашли “Қизилқум саҳросини ўзлаштириш тарихи” музейи мудираси Ачилбаева Н.Т., “Амир Темур мероси буюк қадрият” – Зарафшон умумтехника факультети катта

Миллий ғоя ва мустақиллик

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
      Ривоят қилишларича бир подшоҳнинг ақлли, доно вазири ҳар куни эрталабки салом аликдан сўнг “Шоҳим бу кунда ҳам бир ҳикмат бор” дер экан.
 
      Бир куни шоҳ ханжарини қайраб турса ханжар тойиб кетиб, бармоғини кесибди. Шу пайт вазир келиб қолибди ва шоҳга салом бериб, “Шоҳим! Бунда ҳам бир ҳикмат бор”- дебди. Шунда жони оғриб турган, қўлидан шириллаб қон оқаётган шоҳ, эй ахмоқ вазир мени жоним оғриган, сен эса бунда ҳам бир ҳикмат бор дейсан. Бу ахмоқ вазирни зиндонбанд қилинглар, деб фармон берибди. Вақт ўтиб подшоҳни қўли яхши бўлади ва овга чиқади. Бир кийик орқасидан қувиб ўрмоннинг ўртасида тадбир ўтказаётган жангари қабила олдига бориб қолади. Қабила ўз тадбирида бир одамни қурбонлик  қилиши

Ta’lim va tarbiya jarayonida yoshlarning siyosiy va huquqiy madaniyatini rivojlantirishning o’rni va roli

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
      Ma’lumki, siyosat, huquq va madaniyat o’zaro bog’liq kategoriyalardir. Madaniyat insonnig erkin va har tomonlama rivojlanishini ta’minlovchi hamda jamiyatning ijtimoiy rivojlanish darajasining o’lchovi sifatida namoyon bo’ladi. Yoshlarning siyosiy va huquqiy  madaniyati  tushunchasi esa siyosiy va huquqiy  kategoriya sifatida murakkabligi  bilan ajralib turadi.

Мустаҳкам оила – жамият таянчи, юрт равнақи

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
      Президентимизнинг ”Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: “Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор, оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор, фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.”.
 
       Дарҳақиқат, оила тор маиший тушунча эмас. Оила жамиятнинг бир бўлагидир. Жамиятдаги ўзгаришлар оилага ўз таъсирини ўтказганидек, оиладаги ўзгаришлар жамиятга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ёш авлод ҳаётининг кўп қисми оилада ўтади. Шу боисдан бола турмушнинг мураккаб томонлари билан худди шу ота-она масканида танишади. Оиладаги мавжуд анъаналар, урф-одатлар, расм-русумлар ва маросимларнинг ижобий таъсирида

Зулфияхоним издошлари...

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
      Аёлни асрасанг, улуғлаган ҳалк- буюк ҳалк. Аёллари бахтли элнинг эса фарзандлари баркамол, келажаки нурафшон. Зотан, Президентимиз тасъкидлаганидек, аёл бахтли бўлса, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.
 
      Оппоқ гулларни кўз-кўз қилиб, майин шамолларда нозли тебранган ўрик шохларининг, ёмғир томчиларидан тортиниб-тортиниб, “мен баҳорнинг элчисиман, ҳаммадан биринчиман”, дея яшнаб турган фасли баҳорнинг илк кунларида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг таваллуд кунини қувонч билан кутиб олаяпмиз.

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
     2016 йил 3 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши курашда жамоатчилик тузилмалари олдида турган вазифалар мавзуларида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
2016 йил 10 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши

Навоий давлат педагогика институтида Наврўз умумхалқ байрамини тантанали ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

NavDPI
Илм-фан
     Институтда ва барча факультетларда “Наврўз” умумхалқ байраимига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва тасдқиланди. Институт ҳудудидаги бинолар ва барча факультетларни Наврўз ва баҳор кайфиятини акс эттирувчи ва ушбу байрам мазмун ва моҳиятини акс эттирувчи, том маънода умумхалқ байрами руҳи ва кайфиятини берувчи тасвирий воситалар билан тўлиқ безатилган.

Нодавлат матбуот нашрларида журналистик маҳорат масалалари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
     Ўзбекистонда илгари оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига ҳозиргидек шарафли ва маъсулиятли вазифа юкланмаган. Оммавий ахборот воситаларига ҳозиргидек эътибор ва рағбат кўрсатилмаган. Бугун ўзбек матбуоти, энг аввало, мустақил мамлакатимиз ва инсон манфаатларининг ҳимоячиси, давлат ва жамият ўртасида холис воситачи сифатида фаолият юритмоқда. Бу жараён ҳар бир журналистдан янада жасур ва фидоий, фаол ва ҳозиржавоб бўлишни, воқеалар қозонида қайнашни, ижтимоий маҳоратни узлуксиз ошириб боришни тақозо этади .

Соғлом авлод – юрт келажаги

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
     Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб республикада соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланган. Бугунги шиддатли ўзгаришлар даври келажак яратувчилари бўлган ёшлар тарбияси борасида янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Шунинг учун ҳам истиқлол йилларида давлат дастурларига мувофиқ соғлиқни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш йўлида замонавий усулларни, илғор шаклларни яратиш мақсадида кўпгина ижобий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели яратилганлиги, мазкур модель асосида “Соғлом она – соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга