avatar
Куч
9318.35
Рейтинг
+3445.74

Шомурзоев Фарид Умурзакович

Мақолалар

Жамиятнинг маънавий юксалишида миллий қадриятларнинг роли

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Мустақилликнинг ўтган йигирма  йили давомида ижтимоий ҳаётимизда кўпгина ютуқлар қўлга киритилди. Ана шундай ютуқларимиздан  бири миллий-маънавий қадриятларимизнинг тикланганлиги ҳамда демократик тараққиёт йўлининг танлаб олганлиги бўлди. Мухтарам Президентимиз И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Эркин ижод учун миллий қадриятларимиз ва бой маънавиятимизни, халқимиз тарихини, унинг бугунги сермазмун ҳаётини тўлақонли ва ҳаққоний акс эттириш учун зарур шароитлар яратилди”. Бундай ютуқлар эса, мустақилликни янада мустаҳкамлаб, дунёдаги ривожланган мамлакатлар сафидан жой олишимиз учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


 


    Миллий қадриятлар миллатнинг ҳамда халқнинг маънавий борлиғини ифода этувчи, унинг ўзига хос жиҳатларини намоён этиб турувчи ноёб ҳодиса ҳисобланади. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, миллий  қадриятлар, миллатнинг қобиғига ўралиб қолган, янгиликка қаршилик қилувчи ҳодиса эмас. Аксинча, демократик тараққиётда унинг ўзига хос миллий моделлари мавжудлигини тасдиқлаб, кафолатлаб турадиган маънавий пойдевордир.


Маънавият такомилида илм-фан, маърифатнинг роли

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Аввало шуни қайд этиш лозимки, бугун турли соҳа вакиллари –  сиёсатчи ва давлат, жамоат арбобларининг, олим ва шоирларнинг, мударрис ва муаллимларнинг, талаба ва ўқувчиларнинг, бир сўз билан айтганда, ҳамманинг тилида энг истеъмолбоп каломга айланган “маънавият” сўзи, унинг тушунчаси том маънода мамлкатимиз истиқлоли билан бирга онгу шууримизга кириб келган тушунчадир. Зеро, собиқ шўролар даврида чоп этилган на илмий луғатларда, на мафкуравий масалаларга бағишланган асарларда маънавиятга бирор-бир изоҳ, таъриф берилмаган.Мустақиллик йилларида эса маънавият ва унинг такомили, миллат маънавияти, уни шакллантириш масалалари ҳатто давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Нега шундай бўлди? Нега деганда, инсонни инсон қиладиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади .


 


    Кейинги йилларда олимлар томонидан тайёрланган илмий рисолалар, ўқув қўлланмалари, луғатларда “маънавият” тушунчасига ўзига хос таърифлар берилмоқда. Хусусан, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси ва Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан чоп этилган “Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати”да қайд этилишича, маънавият (араб. маъно, маънолар мажмуаси) – моддий ҳаёт билан доимо ёнма-ён юрадиган инсон, халқ ва жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган ижтимоий ҳодиса. Ёки, 2003 йилда чоп этилган Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 5- томида “маънавият– инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунчадир” деб изоҳланган. Демак, у кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида “маъно” сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ички ва ташқи олами мавжуд. Ташқи оламига унинг бўй-басти, кўриниши, кийиниши, хатти-ҳаракати ва бошқалар киради. Ички олами эса унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди.


Маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Манипуляциянинг энг самарали воситаларидан бири ахборот ёки психологик вируслар ҳисобланади. Улар кўп жиҳатдан компютер технологияларни эслатади ва инсон психикасига таъсир қилувчи мустаҳкам автоном ахборот шакли ҳисобланади. Ўз навбатида, кўпчилик психологик вирусларнинг каналлари 5та сезги органи ҳисобланади. Уларнинг манбаси бошқа одамлар ёки оммавий ахборот воситалари, рекламанинг турли турлари, оммавий маданият турли маҳсулотлари бўлиши мумкин.


 


    Инсон хулқ атворидаги бундай вируслар ташқаридан ўтказиладиган таъсирлар, хатти ҳаракатларни назорат қилувчи автоном тузилмалар каби мустаҳкам стреототиплар сифатида намоён бўлади. Психологик вирусларга — постгипнотик таъсир ўтказиш турли вариантлари жумладан, алкоголизмдан кодлантириш мисол бўла олади.


 


    Кўпчилик психологик вируслар кўпайиш тенденциясига эга бўлса-да, бу уларнинг шартли атрибути ҳисобланмайди. Психологик вирусларнинг ўз-ўзидан кўпайишига мисол сифатида тизимли маркетингни келтириш мумкин. Бу тизимга киргач, сизда янги аъзоларни жалб қилиш орқалигина маблағ тўплаш имконияти бўлиши мумкин. Натижада, сиз ҳар қанақа йўл билан бошқа одамлар хулқ атворига тизимли стреототипларни ўрашга интиласиз. Психологик вирусларнинг ўз-ўзидан кўпайиши механизмлари турли секталар ва тоталитар гуруҳларни бошқарувчи психологик вирусларга ҳам хосдир.


Жамиятни маънавий юксалтириш стратегиясида миллий урф-одат ва қадрият, анъаналарнинг ўрни

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Бугун давлатимизнинг қисқа муддат ичида улкан ютуқларга эришиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига тобора яқинлашиб бораётганлигини юртимизда муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов томонларидан олиб борилаётган ислоҳотларида халқимизнинг эски миллий урф-одат ва анъаналарини  йўқотмаган ҳолда маърифий сиёсат олиб борилаётганлиги исботлаб турибди. Ҳа, Серқуёш заминимиз халқи мустақилликка эришгандан сўнг ўз ҳақ-ҳуқуқи, эрки, озодлиги ва ҳур фикрликка эга бўлди. Шунингдек, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган қадимий ва тарихий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз тикланди.


 


    Албатта бундай ислоҳотларнинг бош омили инсон шахсининг юксак даражада эътироф этилганлигидан далолат беради. Инсон ҳар томонлама маданиятли, маънавиятли, маърифатли бўлса, жамият шунчалик тараққий топади. Ана шу жамиятнинг юксалишини бош мақсад қилган ҳукуматимиз урф-одат, қадрият ва анъаналар инсон камолининг бош мезонлигига катта эътибор қаратишган. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Президент Ислом Каримов одамлар онги ва тафаккурида  ўзгариш ясаш асосида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг замирида:


Биометрик паспорт ва унинг асосий хусусиятлари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритган йилларидан бошлаб, мамлакатда ҳуқуқий маданиятни узвий такомиллаштириб бориш ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида самарали ишларни олиб бормоқда. Ушбу йўналишда ички ишлар тизимидаги фаолият, хусусан паспорт тизими билан боғлиқ ишлар алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги фуқаролик паспортлари 1995 йилнинг 1 январидан жорий этилган. Ўтган 15 йилдан кўпроқ даврда 18 млн.дан зиёд фуқаро қатор ҳимоя воситасига эга бўлган янги паспорт ҳужжати билан таъминландилар.


 


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йилнинг 23 июн кунидаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-4117 сонли Фармони ва бугунги кунда ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида амалга оширилаётган ишлар фуқароларга қатор қулайликлар яратилишини таъминлади. Буларга фуқаролар тўғрисида ягона маълумотлар базаси яратиш, ўз навбатида фуқароларимизни паспортлар билан ҳужжатлаштириш, рўйхатга олиш, уларни хорижга чиқишларини тез суръатларда расмийлаштириш масалаларини кириш мумкин. Фармонда таъкидланганидек, “Биометрик маълумотларга эга паспортлар халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқаро авиаташишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда”. Мавжуд статистик маълумотларга бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган биометрик параметрли паспортлар жорий этилган. ИКАО  аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикасида авиаташишлар хавфсизлигини таъминлаш, авиация техникасининг ишончлилигини ва халқаро бозордаги рақобатбардошлилигини ошириш, авиатранспорт хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар учун максимал қулайликлар яратиш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш ва бошқа тадбирлар борасида тизимли ва изчил иш олиб борилмоқда.


Ислом дини – тинчлик, маърифат, юксак аҳлоқ-одоб ифодачиси

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Мустақил ўзбек халқининг буюк неъмати бўлган истиқлол ғояси халқимизнинг, давлатимиз раҳбари Президент И.А.Каримовнинг саъй- ҳаракати, баракали меҳнати ва ижодий фаолиятидан келиб чиқиш билан бирга Турон заминда вояга етган ҳамда жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшиб, ўз ғоялари, тафаккури билан ўзбек миллий ғоясига асос солган аждодларимизнинг табаррук номлари ва қолдирган бой мероси ва сермазмун қадимий тарихимизга ҳам таянади. Тарихимиз, энг аввало хоки поклари Ўзбекистон тупроғида ётган не-не мутафаккир зотлар, буюк сиймоларимиз,  халқ орасидан чиққан ва шу омма тақдири билан ҳамнафас улуғ аждодларимиз ҳаёт йўлида, уларнинг Ватан олдидаги беназир хизматларида яққол намоён бўлади. Бу мутафаккир зотлар асрлар мобайнида дунёвий ва диний илмлар соҳасида қандай буюк кашфиётлар яратгани, бунинг учун қанча заҳмат ва машаққатлар чекканига тарих гувоҳ. Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО (SESCO) томонидан 2007 йилда Тошкент шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишида ҳам катта маъно борлигини таъкидлаш жоиз. Бу фикрга  Президент И.А.Каримов шундай изоҳ беради: “Бугун биз гувоҳ бўлиб турган юксак эътироф, аввало,  ана шу аждодларимизнинг табаррук номлари ва қолдирган меросига, ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”. Ана шу берилган юксак эътироф ва ишонч, буюк даҳоларимизнинг бебаҳо мероси ҳамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, ўзбек миллатининг келажаги буюк давлат қуришида жаҳон айвонида туриб, ўз иймони, эътиқодлари, маънавий руҳлари билан қўллаб-қувватлаб олға етаклайди.


Аёл-маънавиятининг ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашдаги ўрни

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Мустақиллик берган имкониятлардан бири, бу шубҳасиз маънавиятнинг, миллий-маънавий қадриятларнинг қайта тикланиши бўлди. Ўтган йиллар мобайнида миллий қадриятларимиз қадри янада ортиб, уларга эътибор кучайиб бормоқда. Айниқса, келажак эгалари бўлган ёшларни миллий-маънавий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Юртимизнинг эртанги куни, тақдири бугун таълим масканларида улғаяётган миллионлаб ёшлар қўлида эканини кўз олдимизга келтирсак, Президентимизнинг ёш авлод тарбиясини давлат сиёсатининг етакчи масалаларидан бири даражасига кўтарганининг моҳияти аён бўлади. Шу ўринда юртбошимизнинг “бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту-саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда” деган сўзлари фикримиз далилидир. Ёшларга ҳар томонлама пухта таълим-тарбия беришга қаратилган миллий моделимиз концепциясининг мазмуни миллий турмуш тарзимиз, халқимизнинг қадимдан келаётган урф-одатлари, маънавий-ахлоқий анъаналаримиз билан узвий боғланиб кетган. Муайян бир давлатда маънавият масаласига эътибор бериш аввало мазкур давлат фуқароларини теран идрокли, илмли, зукко, чуқур мушоҳадали, ўз тарихи дурдоналаридан, маънавий бойликларидан фахрланувчи, Ватанидан ғурурланувчи, фидойи, Ватан ҳимоясига мудом тайёр турувчи шахс сифатида тарбиялаш учун ҳам зарурдир. Бу жараёнда шаксиз-шубҳасиз халқнинг мумтоз қадриятлари ва анъаналари қўл келади, тўғрироғи ёрдамга келади. Зотан, қадрият ва анъаналар-маънавиятнинг энг муҳим таркибий қисмларидир.


Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги аёллар иштирокининг маънавий асослари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Хотин-қизлар масаласи ва жамиятни демократлаштириш – ўзаро боғлиқ бўлган узвий алоқадор жараёндир. Чунки, жамият демократлашувида ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда жамиятнинг фаол ижтимоий кучи ҳисобланган аёлларнинг алоҳида улуши бор. “Бугунги кунда ҳаётимизда тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини аёлларнинг иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди” .Мустақиллик йилларида аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун уларга янги иш ўринларини яратиш, хотин-қизларнинг иқтисодий соҳада, тадбиркорликда, фан ва техника тараққиётида ҳамда давлат қурилишидаги нуфузини кўтариш, ўрнини кенгайтириш каби масалалар давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида эътироф этилди. Ўзбекистонда биринчи навбатда, аёлларни, оилани, оналик ва болаликни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси яратилди, иккинчидан, аёллар ва оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, жойларда уларга аниқ ёрдам кўрсатишга аҳамият берилди.


 


    Ижтимоий йўналтирилган бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида аёллар ролининг ортиши, уларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида фаол иштирок этиши, оналик бурчларини бажариш билан ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолиятини муваффақиятли тарзда бирга қўшиб олиб бориш учун зарур ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларнинг яратилганлиги шундан далолат берадики, республика ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган туб ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни туфайли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш демократик жараёнларни амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб хотин-қизлар билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларга  эътибор қаратилди. Жумладан, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини, ижтимоий-сиёсий фаолликларини ошириш, уларнинг давлат бошқарувидаги, муҳим ҳукумат қарорларини қабул қилишдаги иштирокини таъминлаш;


Ёшларни маънавий баркамол шахс этиб тарбиялашда диний бағрикенглик ғоясининг ўрни

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Баркамол авлод демократик жамият таянчи, порлоқ келажак асосидир. Мамлакатимиз адолатли демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидан борар экан, бу жараён баркамол авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашни долзарб масала даражасига кўтариши муқаррар. Чунки “инсон ва унинг ҳаёти – энг олий қадрият” ва “ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон манфаатларини таъминлаш учун” деб билган давлатнинг ёшлари инсонпарвар бўлишлари лозим. Инсонпарварлик кенг қамровли тушунча бўлиб, умуминсоний қадриятдир. Келажак авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашда диний ва дунёвий қадриятларнинг уйғунлашуви, оиладаги ва жамиятдаги муҳитнинг тарбиявий таъсири ва илм-маърифатнинг ўрни беқиёсдир. Инсонпарварлик миллатимиз маънавиятининг ажралмас қисми, миллий ўзлигининг асосий негизидир. Инсонпарварлик кўп қиррали тушунча бўлиб, ўз ичига миллатлараро тотувлик, ижтимоий ва диний бағрикенглик, ўзаро ҳамкорлик, олийжаноблик, саҳийлик каби маънавий-ахлоқий хусусиятларни қамраб олади. Миллий мафкура миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқарони ягона Ватан бахт-саодати учун, буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш йўлида асосий ғоявий куч сифатида ўрин тутади.


 


    Миллий мафкуранинг асосида Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсонни тарбиялаш, жамиятдаги турли тоифалар, сиёсий кучлар ўртасида ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик каби халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлини белгиловчи олийжаноб ва эзгу ғоялар мажмуаси ётади.


Oila ilk axloqiy maskan sifatida

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

    Oila bo’lib yashash barcha jonzotlar orasida faqat in¬son zotigagina xosdir. Shu bois oila jamiyatning birinchi va birlamchi bo’g’ini hisoblanadi. Shunga ko’ra hеch mubolag’asiz aytish mumkinki, oila fuqarolik jamiyatining tayanch nuqtasi, tayanch tuzilmasidir. Chunki bu muqaddas dargohda nafaqat inson dunyoga kеladi, balki u ma'nan va axloqan tarbiya topadi. Binobarin, oila er- xotin, ularning farzandlari, eng yaqin tug’ishganlaridan iborat kishilar guruhi, ya'ni xonadon hisoblanadi. Ayni chog’da oila odamlarning tabiiy, iqtisodiy, huquqiy, ma'naviy munosabatlariga asoslangan ijtimoiy birligi hamdir.


 


    Dеmak, oila jamiyatning tabiiy hujayrasidir, ijtimoiy asosidir. Oila qanchalik mustahkam bo’lsa, jamiyat ham shunchalik mustahkam bo’ladi va tеz rivojlanadi. Zеro, ja¬miyat asosi — oila moddiy va ijtimoiy jihatdan mustahkamlanib borishi g’oyat muhim ahamiyatga ega.


Bugungi yoshlar- ertangi kunimizning bunyodkorlari.

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

    Mustaqil o`zbek davlati-xalqimizning tarixiy yutig`idir. Bizga ma`lumki,  hozirgi kunda har qanday davlatning obro`yi va nufuzi, kuch-qudrati,  uning moddiy boyliklari, iqtisodiy taraqqiyoti, harbiy quvvati bilan emas, balki avvalo,  yuksak ma`naviy-marifiy boyligi esa o`sib kelayotgan yosh avlod uning qay darajada yetukligi, istedodi, axloqi va bilimi bilan belgilanadi. Shu bois respublikamizda ma`nan barkamol insonni tarbiyalashga qaratilgan ma`naviy-marifiy, siyosiy, iqtisodiy tadbirlarni shakillantirishda davlat siyosati darajasiga ko`tarilgan. Shu masala yuzasidan yurtboshimiz I.A.Karimov shunday deydilar:- “Qayerdaki beparvolik va loqaydlik xukm sursa, eng dolzarb masalalar o`zibilarchilikka tashlab qo`yilsa, o`sha yerda ma`naviyat eng ojiz va zaif nuqtaga aylanadi. Va aksincha qayerda hushyorlik va jonkuyarlik, yuksak aql-idrok va tafakkur xukmron bo`lsa o`shayerda ma`naviyat qudratli kuchga aylanadi”


 


    Ko`pmillatli davlatimiz fuqorolari mustaqillikni qo`lga kiritib, XXI-asrga dadil qadamlar qo`yar ekanlar, mustaqillikni mustahkamlash, davlatimizning jahon hamjamiyati mamlakatlari orasida o`zining asosli o`rnini topishiga o`z ulushini qo`shish ishtiyoqida beminnat hizmat qilayotgan har bir fuqoroning, yoshlarning asosiy maqsadlaridan biri – mamlakatimizni ijtimoiy-siyosiy, ma`naviy va ma`rifiy yetuk jamiyatga aylantirishdan iboratdir.


Ўзбекистонда миллий ғоя ва сиёсий маданиятни юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Блог им. kingofnet

    Миллий истиқлол ғоясининг турли жиҳатларини дунёқараш ва методологиянинг долзарб муаммолари фалсафий таҳлил асосида баён қилинади, яъни ёшлар дунёқарашида мафкуранинг олий мақсадлари ва вазифалари ўз ичига олади. Бу эса “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз” деб белгиланган бош ғоямизнинг узоқни кўзланганлигини ёшлар онгига сингдиришимиз зарурлигини кўрсатади.


 


    Миллий ғоя ўзликни англаш, миллатга ҳурмат, миллий тилга муносабат, халқидан фахрланиш, аждодларнинг оламшумул буюк ишларидан ғурурланиш даражаларини ўзида қамраб олади. Зеро, миллий ғоянинг ҳаётга тадбиқ этилиши ва демократик тамойилларнинг амал қилиши, давлат, жамият, фуқароларнинг ўзаро муносабатларидаги қонунийликка асосланади. Бу уч субъектнинг манфаатлари ўзаро мос тушгандагина осойишталик ва барқарорлик, фаровонлик амалга ошади. Ёшларга ана шу хусусиятлар турли йўллар билан, жумладан, иқтисодий, маънавий, сиёсий билимлар асосида сингдирилиб бориши муҳим аҳамият касб этади. Бунда миллий ғоя тамойилларидан фойдаланилган холда демократиянинг турли жараёнлари сингдирилиши яхши самара беради.


Одамлар орасида бўлиш бахти (Davomi bor)

Блог им. kingofnet

ёки  Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши раиси


Тошпўлат Матибоевнинг қуйи ташкилотда сиёсий куч


нуфузини янада ошириш борасидаги саъй-харакатлари


қандай самара бераётгани хусусида


 


    У ҳузурига келган онахоннинг изтиробга тўла гапларини  берилиб тинглади. Анчадан буён ишга кираолмай қийналаётган қизининг дардида ҳаловатини йўқотган  бу муштипар аёлнинг ташвишларига асло бефарқ қараб бўлмас эди...


 


    Келажакка катта умид ва ишонч билан бораётган Гулноранинг  ҳаёт тақозосига кўра  янги жойга  ишга жойлашиши керак бўлиб қолди. Аммо  бу муаммони ҳадеганда хал этаолмади.Қаерга борса рад жавобини олди. Дилбандининг эртанги тақдирига  онахон асло бефарқ қараб тура олмас эди.Ёши бир жойга бориб қолган бўлишига қарамай қизига қўшилиб, масаланинг  ечимига чора излашга киришди.


Одамлар орасида бўлиш бахти (Davomi)

Блог им. kingofnet

    Лоқайдлик ва бепарволикдан йироқ партия фаоллари ташаббусни қўлга олиб, қуйи  ташкилот нуфузини  оширишга астойдил харакат қилишмоқда. Кенгаш ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар тўпланган  тажрибаларни янада бойитишга хизмат қилаяпти. Партия тадбирлари аҳоли билан жонли мулоқотнинг самарали воситасига айланиб бормоқда.Улардаги  мавзулар ҳам хилма-хил, бир-бирини  асло такрорламайди.Ўзида қизиқарли мулоҳазаларни мужассамлаштиргани билан иштирокчиларнинг эътиборини тортади.Ташкилотчиларнинг маҳорати — даврадаги каттаю кичик қатнашчининг   қизиқишига сабаб бўладиган даражада бундай тадбирларга пухта тайёргарлик кўраётганликларида.Масалалар эса жуда кўп. Энг муҳими уларни илғаб олишда. Жумладан, мустақилликнинг ўтган йиллари ичида  Юртбошимиз раҳнамолигида юртимизда рўй берган мислсиз ўзгаришлар, келажаги буюк давлат – Ўзбекистоннинг бугунги эришган ютуқлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотлар самараси, икки палатали парламент шарофати, кўппартиявийлик шароитида ҳар бир сиёсий кучнинг тутган ўрни, давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли тобора кучайиб бораётгани ҳақидаги мавзулар қатор тадбир, учрашув ва  жонли мулоқотларга йўл очмоқда. Шу билан биргаликда бугунги куннинг муҳим масалалари –тероризм, диний экстремизм  ва ақидапарастликка қарши кескин курашишга қаратилган  тадбирлар четдан кириб келаётган, мамлакатимиз фуқароларининг онгини заҳарлашга, уларни тўғри йўлдан оғдиришга уринаётган  қабиҳ ниятли кимсаларга  қаттиқ зарба бермоқда. Туман аҳли, шу билан биргаликда  ёшлар тинч-осойишта ҳаёт, бугунги кун қадрини тўғри англаб етишмоқда, уни эъзозлаб, асраб-авайлашаяпти.Туман худудидаги Тошкент темирйўл мухандислари институти, Темирйўл  тарспорти касб-ҳунар коллежи, академик лицей талабалари ва ўқувчилари, қатор корхоналар ва жамоат ташкилотлари ишчи –хизматчилари бундай унутилмас учрашувлар, эсда қоларли тадбирлар, жонли мулоқотларни хали-бери унутишмайди.


Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар

Блог им. kingofnet

    Пешоб ҳайдовчи дори гиёҳлардан асосан, пешоб чикмаганда фойдаланилади. Пешоб чиқмаган холатларда тана шишади, тери ранги сарғимтир бўлади, бош оғриғи ва қайд қилиш хам кузатилади. Чунки организмга захар тарқалади. Бундай  пайтларда қайси гиёҳ ва дорилар бизга яхши фойда бериши мумкинлиги туғрисида ЎзДЖТУ врач теропефти Азиза Раджабова дан керакли тавфсияларни олдик.


 


    Гиёҳлардан буйрак чойи йиғмаси қўлланилади. Таркибида ялпиз, кийик ўти, пол-пола каби ўсимлик ва илдиз йиғмаларидан иборат бўлади. Дамламани қуйдагича истемол қилинади, 1 стакан қайнаган сувга 2 чой қошиқ дамлама солинади. Буйракни тозалаш ва тиқилмаларни очиш учун қуритилган ялпиз ёрдам беради. Ярим литр қайнаган сувга икки чой қошиқ қуритилган ялпиз солинади ва ўттиз дақиқага дамлаб қўямиз сўнгра докадан ўтказиб бир кунда икки маҳал бир ой мобайнида ичиш керак. Табиий махсулотлардан тарвуз яхши фойда беради. Ўртача катталикдаги тарвузни иссик хоммомга кириб истемол қилиш керак. Тарвуз пешоб хайдаш, буйракдаги тикилмаларни очишга ёрдам беради. Қуёшда яхши пишган сарғайган бодринг уруғини истемол қилиш керак. Беҳини 2 та новдасини бир литр сувга солиб қайнатилади.


Iqtisod tejamkori - salomatlik kushandasi

Блог им. kingofnet

    Bir yaxshining bir yomoni ham bor deganlaridek, energiya tejovchi chiroqlar inson salomatligi uchun xatarli bo`lishi mumkin ekan. Amerikalik bir guruh tadqiqotchi olimlar ana shunday boshlang’ich xulosaga kelganlar. Stoun-Bruk universiteti xodimlari oddiy va energiya tejovchi chiroqlarning inson teri to`qimalariga qay darajada ta’sir ko`rsatishlarini solishtirib ko`rdilar. Ular bu ikki xil chiroqlarning teri to`qimalariga bevosita ta’sirini o`rganish maqsadida tadqiqot ishlari o`tkazishgan.


 


    Natijalar shuni ko`rsatdiki, energiya tejovchi chiroqlar tarqatadigan nurlanishda ultrabinafsha nurlar me’yoridan ko`pligi bois teri to`qimalarini zararlaydi. Uzoq muddat uzluksiz nurlanishda esa bu holat teri saratoniga olib keladi. Tadqiqotlar davomida oddiy chiroqlar yordamida ta’sir o`tkazilgan teri to`qimalari sog`lomligicha qolganligi va aksincha, tejamkor chiroqlar ta’siriga uchragan to`qimalar zararlanganligi aniqlangan.


Майиз емай “бўккан” xотин

Блог им. kingofnet

    Ўзбек реалистик ҳикоячилигини дунё миқёсига олиб чиққан нодир истеъдод соҳиби ва ўзбек насрининг пешқадамларидан бўлган Абдулла Қаҳҳор ўзининг бетакрор ва бебаҳо ижод намуналарини адабиёт аҳлига мерос қолдирган.  У ўзининг ҳикояларида кундалик турмуш тарзимизда,  ҳатто, аҳамият бермайдиган кичкина ҳолатларни ҳам буюк асар даражасига кўтара олган. У вазият ва ҳолатни шундай содда  ифодалаганки, уни ўқувчи ўқиётиб ўзини асар қаҳрамони ёки унга гувоҳдек ҳис қилади. Адибнинг ана шундай ўзгача талқин ва чуқур маъно-маъмунга эга ҳикояларидан бири “Майиз емаган ҳотин” ҳикояси ҳамдир. Чунки унда инсоннинг ҳулқ-атворидаги камчиликлар, ишончнинг суистеъмол қилиниши, манманликнинг оқибатлари каби ҳолатлар ҳалқчил тилда акс эттирилади. Аёллар-у, қиз-жувонларни ғийбат қилишни ўзига “касб” қилиб олган асар қаҳрамони, мулла Норқўзи фариштани шайтон деб ҳақоратлаб, шайтонни фариштага қиёслайди. У, ҳатто, сафарга кетаётиб рафиқасини “дугонаси” га ишониб топшираётганида ҳам ана шундай фикрда эди ва “агар фаришта илгари ўтган бўлса – шунинг онаси, энди туғилса – шунинг боласи бўлади, агар ҳозир ер юзида бўлса – шунинг ўзи”,  – деб ўша ҳотин ҳақида  ҳаёл қилади. Бироқ ўзининг фикрларини ҳаммага сингдиришга ҳаракат қилувчи, “ҳар киммики ўзига, ой кўринар кўзига” деганларидек, ўзиникидан ўзгани қораловчи бу мулла ўз фариштаси “кўзига чўп тиқаётганидан” беҳабар эди. Буни эса Абдулла Қаҳҳор  оддий ва содда тилда моҳирона ёзади.


Оммаваий коммуникация шаклларининг дастлабки босқичлари

Блог им. kingofnet

    Оммавий коммуникация яъни инсонларнинг ўзаро алоқа алмашиниши одамзод пайдо бўлиши давридан бошланган десак, янглишмаймиз. Бу борада олимларнинг турли хил қарашлари мавжуд, бироқ инсоният яралибдики бир-бири билан ҳаракатлар, имо-ишора, фикрни ифодалашга хизмат қилувчи воситалар, расм чизиш ва шу каби йўллар орқали мулоқот олиб борганлигини инкор қилиб бўлмайди.  Ўша даврлардан эса “алоқа”, “боғланиш”, “алоқада бўлиш” маъноларини англатувни коммуникация инсоният ҳаётининг энг катта қисмига айлана бошлади. Бир сўз билан айтганда, оммавий коммуникация ер юзида тириклик пайдо бўлгандан бери ҳар жабҳада турли кўринишларда  ўз аксини топиб келмоқда. Шунингдек, у фақат хабарларни кўпчиликка етказиш бўлибгина қолмасдан, инсонлар фаолиятининг асоси ҳамдир.  Оммавий коммуникация тарихини ўрганиш орқали эса уни ўрта асрларда турли хил шаклларда ривожлана бошлаганига гувоҳ бўламиз.


 


    IX-XVI асрларда давлат бошқарувида илмий, таълим, маъмурий, хуқуқий ва ҳарбий оммавий коммуникациянинг аҳамияти жуда катта бўлган. Улар орасидан илмий коммуникация оммавий коммуникациянинг энг ривожланган шакли эди. Чунки ўрта асрларда асосан илм-фан анча такомиллашган бўлиб, шуни натижасида ўша давр ҳаёти, давлат бошқаруви ва подшоҳларнинг тарихи ҳақидаги хабарлар бугунги кунгача етиб келган. Тарихдан ҳикоя қилувчи асарлар подшох фармонига биноан биринчи вазири вазифасини бажарадиган тарихчи томонидан ёзилган. Бундан ташқари қатор олимлар ўзларининг илмий-тарихий асарларини ёзиб, коммуникациянинг бу тури ривожига катта хисса қўшишган. Шу жумладан, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” ни келтиришимиз мумкин. Бу асар илмий нуқтаи назардан олинсада, ҳарбий каммуникацияга ҳам алоқадор ҳисобланади. Юсуф ҳос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” илмий асари таълим коммуникацияга ҳам мисол бўла олади.


Do‘ppi

Блог им. kingofnet

    Milliy liboslarimiz-u, naqshinkor do‘pilarimiz o‘zbekning  bek yigitlarini ko‘rkiga-ko‘rk va gul qizlarjonlarning  iffatiga-iffat qo‘shib turishi o‘zimiz turib, chet elliklarga ham sir emas. Ko‘cha-kuyda  do‘ppi kiyib sochlarini qirq kokil qilib o‘rib milliycha yurgan qiz qayrday-u, zamonaviy uzun sochlariga tig‘ tekkizib sochini yoyib olgan zamonaviy qiz qayrda. Boz ustiga bobo-momolarimizdan qolgan an’ananalarimizni davom ettirish bizning burchimiz .Keling endi faxrimiz bo‘lgan do‘ppilar haqida sizlarga bafurja ma’lumot beramiz.


 


    Darhaqiqat do‘ppi yosh-u qariga o‘ziga xos chiroy baxsh etadi. Do‘ppi XIX asrda ommalasha boshlagan.


Qomatni tik tutish tog'risida

Блог им. kingofnet

    Go’zallik yaxlit bo’lishi uchun qaddi qomatni tik tutish muhim hisoblanadi. Qomatni tik tutish nafaqat tashqi go’zallik, balki tan sog’lomligi uchun ham muhim. Qomatni  tik, chiroyli bo’lishi har bir insonning o’z qo’lida. Agar sizda qomatni tik tuta olmaslik muammosi bo’lsa quyida vrach-terapevt  Aziza Rajabovaning bu xususdagi tavfsiyalari sizga qo’l keladi.