avatar
Куч
9318.35
Рейтинг
+3445.74

Шомурзоев Фарид Умурзакович

Мақолалар

Маънавий тўқлик - миллий фазилат

Блог им. kingofnet
    Ҳаёт-инсон ва барча тирик организмлар учун яшаш тарзи, муҳит, неъмат. Унинг моддий-иқтисодий, маънавий-маънавият, муносабат-сиёсат каби жабҳалари мавжуд. Агар иқтисодиёт инсон ҳаётини моддий томонларини ташкил этса, маънавият унинг маънавий — руҳий жиҳатларини ташкил этади.
    Инсон оламга келибдики, табиат неъматлари билан ўзининг сон-саноқсиз эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. Яъни инсон ҳам биологик, ҳам ижтимоий, ҳам ақлий-руҳий мавжудот сифатида бир қатор ўз талаб, эҳтиёжларига эгаки, у ўз ҳаёти давомида мана шу эҳтиёжларини қондириб яшайди. Масалан: она жисмидан ажраган чақалоқ дунёга келган илк дақиқаларданоқ табиатни моддий ўзлаштира бошлайди. У аввал ҳавони, кейин кетма-кет озиқ-овқатни, кийим бошни ва сўнгра бошпанани ўз эҳтиёжи учун ўзлаштира боради.

Интернет ва ёшлар аҳлоқи.

Блог им. kingofnet
    Ҳар бир  янгилигу кашфиётнинг ижобий ва салбий оқибатлари бўлганидек, интернетнинг  ҳам ёшлар тарбиясига  салбий таъсир этувчи жиҳатлари  йўқ эмас. Бугунги ёшлар  интернет тармоғидан фақат илм эгаллаш,  ахборот олиш йўлида фойдаланмоқда десак, янглишамиз. Интернет клубларига кирганда,  уни тўлдириб ўтирган  ёшларни кўриб  хурсанд бўламиз. Аммо аксарият  оила даврасида кўриб  бўлмайдиган шахвоний ёки  вахшиёна  видеофилмларни томоша қилиш,  турли вилояту  шаҳарлардаги  қиз ва йигитлар  билан севги номалари алмашиш,  ушбу тармоққа ўз суратларини  киритиб  реклама қилиш билангина бандлигига  гувоҳ бўламиз.  Мана шундай енгил – елпи  эрмакка  одатланиб қолган ёшлар  тобора худбин,  шавқатсиз ва  хаёсиз бўлиб кетмайди,  деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу ўринда президент И.А.Каримовнинг  “Фидокор” газетаси муҳбирига берган интервюсидаги  “… баъзи ахборотлар бир қарашда  сиёсатдан ҳоли,  беғараз бўлиб кўринади,  лекин ёшларнинг онгида  аҳлоқсизлик ғояларини ёйишда жуда катта  таъсир кучига эгадир” деган фикрларни  эслатиб ўтиш жоиз.

Миллий мафкурамизнинг бадиий асослари

Блог им. kingofnet
    Дунёдаги жамики тараққий этган, ривожланган мамлакатлар тарихи, жумладан Ўзбекистонимиз тарихий тараққиёти ҳам шуни кўрсатмоқдаки муайян ва аниқ мақсадни кўзлаган ғоя билан қуролланган халқ ва жамият жаҳон сиёсий майдонида қаддини  ростлаб, ниятига, кўзлаган мақсадига ета олади. Ўзини буюк халқ сифатида намоён қила олади. Ҳар бир одамни муайян инсоннинг куч-қудрати, салоҳияти унинг билими, ақл-заковати, тафаккур даражаси билан белгилангани каби, ҳар бир халқнинг куч-қудрати ҳам унинг маънавий салоҳияти, миллий мафкураси ва олға етаклайдиган ғоялар тизимида намоён бўлади, Бугунги кунда Ватанимиз маънавий ҳаётида миллий мафкура жуда катта рол ўйнамоқда.
    Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ўзларининг ҳали мустақилликни илк йилларидаги ва кейинги нутқ ва маърузаларида миллий мафкура ва унинг жамиятдаги ўрни масаласига катта эътибор бериш лозимлигини такидлаган эдилар. Жумладан, “Фидокор” газетаси мухбири саволларига жавоб бера туриб Президентимиз: “… мафкура  фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келган” – деб такидлайдилар.

“Заковат” интелектуал ўйининиг финал босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
   Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Манавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон миллий университети “Камолот” ЁИХ хамда факультетлараро жамоаларининг  “Заковат” интелектуал ўйини финал босқичи бўлиб ўтди.Мазкур ўйинда  ЎзМУ 13 та факультет жамоалари иштирок этди. Ҳар бир жамоада  7 нафар  талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. “Заковат” интелектуал уйинини ўтказишдан мақсад талаба-ёшларнинг интилувчан, билимга чанқоқ, иқтидорлик салохиятини ошириш, билим ва кўникмаларини кенгайтириш, янги ғоя ва фикрлаш қобилиятини шакллантириш кўзда тутилган.
Умуман олганда, Заковат” интелектуал уйинининг 13 та жамоасидан ғолиблар аниқланди. Булар 1-ўрини фалсафа факультети талабалари, 2-ўринни география факультети талабалари ва 3-ўринни тарих факультети талабалари ғолиб бўлишди.
 
Нодир  ҲАМРАЕВ

Истеъдод ва иқтидор: яратувчанликнинг моҳир устуни

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
   ЎзМТДП Олмазор туман кенгаши ва Ўзбекистон миллий университети Иқтидорли талабалар бўлими билан ҳамкорликда “Истеъдод ва иқтидор: яратувчанликнинг моҳир устуни” мавзусида баҳс-мунозара ўйини ўтказилди. Унда ЎзМУ иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи В.Саъдиев ва ЎзМТДП Олмазор туман кенгаши раиси М.Юнусов кириш сўзи билан очди. Мазкур савол-жавоблар ўйинида талабалар иштирок этишди.
   ХХ1 асрида жамият тараққиёти ва инновацион лойиҳалари, янги ғоялар ҳаётга кенг татбиқ этилиши инсоният учун самарали ҳисобланади. Технология тараққиёти асрида илмий лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва ҳаётга жорий этиб, мамлакат иқтисодиётининг юксалишида ва янгиланишларида муҳим омил саналади.  Мустақилликга эришгандан буён мамлакатимизда инновацион лойиҳалар ва янги ғояларни ривожланишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Таълим тизимини инновацион лойиҳалар ва янги ғояларни жорий этиб, инновацион лойиҳалар асосида масофавий таълим ва педагогика фаолиятидаги интерактив ўқишларни олий таълим муассасаларида кенг қўллаб келинмоқда.Бугунги кунда компьютер технологиялари ва интернетнинг аҳамияти катта, яъни тараққиёт жараёнида янгиланишларга замин яратмоқда. Шу туфайли интернет орқали масофавий таълим тизими ва турли хил грант лойиҳалар жорий этилиб, ўқув жараёнига оид дастурлар, адабиётлар ҳамда керакли бўлган сайтлар яратилмоқда.

Депутат-халқ вакили

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
    ЎзМТДП Тошкент шаҳар  Ҳамза   туман Кенгаши, туман Маҳалла жамғармаси билан ҳамкорликда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Депутатлигига 2012 йил 25-ноябрда ўтказиладиган қайта сайловда 37-Қурувчилар сайлов округидан ЎзМТДП  Тошкент шаҳар Кенгашидан депутатликка кўрсатилаётган номзод Жиянбаев Отабек Эшдавлатович сайловчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
    Тадбирнинг кириш қисмини ЎзМТДП Тошкент шаҳар Девони раҳбари в.б. С.Д.Сафаров бошлаб берди. У юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва янгиликлар хусусида қисқача тўхталиб ўтди.  Хусусан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мақсад ва вазифалари, олиб борилаётган фаолиятини таништириб ўтди. Сайлов олди бўш ўринларга номзодлари тўғри танлашда, уларнинг дастурлари билан яқинроқ танишишни ва хар бир сайловчи берган овози катта ахамиятга эга эканлиги тўғрисида гапирди.

Дўстлар дунёси

Блог им. kingofnet
    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Дўстлар дунёси” кўрик-танлови ташкил қилинди ва мазкур  кўрик-танлов Низомига мувофиқ  1-шарт Дўстлашимиз, 2- Ёшлар ижоди, 3-Спорт ва 4-“Уйқудан бўшаганда” деб номланган шартлар асосида Олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида истиқомад қиладиган талабаларидан ташкил этилган жамоалар қатнашиши назарда тутилган.

Соғ танда – соғлом ақл.

Блог им. kingofnet
     Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида жорий  йилнинг 15 ноябрь куни соат 15:00да “Талабалар турар жойларида соғлом турмуш тарзи ва унинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
    “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси талабалар поликлиникаси ва Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда университет тасарруфидаги талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди.

Тафаккур синовлари

Блог им. kingofnet
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 34-сон мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва жисмоний камол топтиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастурининг биринчи бўлим  иккинчи бандида юклатилган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танлови ташкил этилди.
    Танлов талабаларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳамда назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, республикамизнинг турли ҳудудларида олий таълим муассасалари ўртасида танловнинг илк босқичлари ўтказилди.

Оммавий-сиёсий адабиётларни таҳлил қилиш усуллари

Блог им. kingofnet
    Босма матбуот учун тайёрланадиган ҳар бир материал ўзининг услуби, шакли, мазмуни ва бошқа хусусиятларига кўра фарқланади. Агар уларни ўзаро тавсифлайдиган бўлсак, асосан, икки гуруҳга бўлишимиз мумкин:
— матбуот материали;
— энциклопедик (соф илмий) материал;
    Босма нашр учун тайёрланадиган материаллар асосан мана шу икки катта гуруҳга тавсифланади. Лекин бу гуруҳдаги материаллар ҳам ички гуруҳ ва турларга бўлиниб кетади. Масалан, матбуот материаллари, шакли ва жанрига кўра, информацион, таҳлилий, бадиий-публицистик каби ички гуруҳларга ажратилса, мазмун ва мақсадига кўра тарғибий-ташвиқий, мулоҳазали, маиший, сиёсий, иқтисодий каби турларга ажратилади. Услубига кўра эса бадиий, бадиий-публицистик, публицистик, илмий каби турларга ажратилиши мумкин. Одатда энциклопедик (энциклопедиялар учун тайёрланадиган) материал ҳамда газета материали ўз услуби, йўналиши, шакли, мазмуни, мақсади каби хусусиятларига кўра фарқланади. Бу фарқлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин. Дастлаб, бу материалларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида таъриф бериб олсак:

Демократик жараёнларни модернизация қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли

Блог им. kingofnet
   Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ хуқуқий демократик  жамият қуриш йулидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалар билан бир қаторда, маданий, маърифий ҳамда мафкуравий жабҳаларда туб ўзгаришларни вужудга келтирган янги давр бошланди. Халқимизнинг миллий ўзлиги, тили, дини, кадриятлари, анъана ва урф-одатларини тиклаш, асраб авайлаш уларни келажак авлодларга етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. «Бугун юртимизда демократик давлат, эркин ва фаровон хаёт қуриш йулида,-деб таъкидлайди Президент И. А. Каримов,-амалга оширилаётган катта-катта ўзгаришларни нафақат хаётимизни четдан кузатадиган одамлар, хатто ғанимларимиз хам инкор эта олмайди ». Шу билан бирга, халқимизнинг асрий анъаналари, миллий кадриятларимиз ҳамда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланиб, ўзимиз танлаган тараққиёт тамойилларига таяниб, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш асосларини барпо этиш, хуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш вазифаси олдимизга асосий мақсад қилиб қўйилди. Зеро, демократияни ҳаракатлантирадигаи, уни амалга оширадиган ва ривожлантирадиган куч-инсондир.

Янги ғоя, янги ишланма – юксалиш демакдир

Блог им. kingofnet
    5 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази  “Янги ғоя, янги ишланма – юксалиш демакдир” мавзусида тадбир ЎзМУ 14-ТТЖда бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини  “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиш” гуруҳи услубчиси Н.Дусимбетова  кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиздаги ёш авлоднинг бугунги кундаги ўрни ва ХХ1 асрда ёшларнинг интеллектуал салоҳият тўғрисида, шунингдек, талабалар ўзларининг инновацион лойиҳалари ва янги ғоялари бўйича ташкил этилган тадбирлар ҳамда Республикада бўлиб ўтадиган танловларда аксарият ёшлари ўзларининг янги ғоя ва янги фикрлари билан фаол иштирок этаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда фарзандларни ҳалол ва ростгўй инсон қилиб тарбиялашнинг аҳамияти

Блог им. kingofnet
    «Оилани бузишга мўлжалланган ҳар қандай ижтимоий назариялар яроқсиз, шу билан бирга номақбулдир. Оила – жамиятнинг дурру гавҳари», – деб таъкидлаган эди В. Гюго.
    Оила ижтимоий турмушнинг – жамиятнинг энг кичик бир ячейкаси, ҳужайраси ҳисобланади. Инсон тарбиясида оиланинг роли ғоят катта. Чунки инсон дастлабки тарбияни оилада олади. Сўнгра жамоат муассасаларида, ясли, боғча, мактаб, коллеж, ишлаб чиқариш корхоналарида, олий ўқув юртларида тарбияланади, камол топади. Шуни таъкидлаш жоизки, юксак ахлоқий фазилатлардан ҳисобланган ҳалоллик ва ростгўйлик дастлаб оилада тарбияланади.  Болалар оилада виждонсиз бўлиб ҳам тарбияланиши мумкин. Булар ҳаммаси ота-оналарнинг тарбияда тутган методларига боғлиқ.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ёлғон сўзнинг миқдори озми, кўпми барибир, у халқ ва давлат ишига, халқлар ўртасидаги муносабатга катта зарар етказишини айтиб ўтади. Унинг фикрича, ёлғон оз миқдордаги сўзда ифодаланса-да, катта зарардир, чунки заҳар оз бўлса-да, кишини  ҳалок қилади. Игнанинг ичи заиф бўлишига қарамай, кишининг кўзига тегса, кўр қилади. «Чин сўзни ёлғонга чулғама ва чин айта олур тилни ёлғонга булғама» деб кишиларни огоҳлантиради шоир.

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлардаги барқарорликни таъминлашда давлат сиёсатининг ўрни (давоми )

Блог им. kingofnet
   1989 йил Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми 1989 — 1990 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим ўрта мактабларида тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилида ўқитиш даражасини кенгайтириш, республика олий ўқув юртларида қозоқ, тожик, қирғиз тилларида ўқитиш бўлимлари ва уларни дарслик ҳамда ўқув кўргазмалари билан қуроллантириш вазифасини ҳам белгилади. Шу йиллари Ўзбекистонда яшаётган турли миллат ва элат-ларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълум чора — тадбир-лар белгиланди. Ўзбекистонда 259 та мактабда тожик тилида, 491 та мактабда қозоқ тилида, 52 та мактабда туркман тилида, 40 та мактабда қирғиз тилида, 12 та мактабда грек тилида ҳамда 7 та синфда корейс тилида таълим бериш йўлга қўйилди. Самарқанд, Нукус Университетлари, Тошкент ва Самарқанддаги педагогика олий ўқув юртларида ўқитиш жараёни ўзбек тили билан биргаликда тожик, қозоқ, қрим — татар тилларида олиб борилди. Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ҳар ҳафтада тожик тилида радиоэшиттиришлар уюштирилди. Ўзбекистон ССР Ёзувчилар Союзида тожик, қрим татар, Бухоро яҳудийлари, уйғур ва корейс адабиётлари бўлимлари тузилди. 9 та район газетаси тожик тилида, 5 та район газетаси қозоқ тилида нашр қилина бошланди. 1989 йилда Ғофур Ғулом номли нашриётда рус тилида 27 та номда бадиий адабиёт чиқарилиб, адади салкам 2 млн. нусҳани ташкил этди.

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлардаги барқарорликни таъминлашда давлат сиёсатининг ўрни (давоми бор)

Блог им. kingofnet
    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8 — моддасида: “Ўзбек халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқоролари ташкил этади”, дея таъкидланиши Ўзбекистонда яшайдиган барча миллат ва халқларнинг тенг ҳуқуққа эга эканлигини белгилаб берса, Конституциянинг 4 — моддасида: “Ўзбекистон Республикаси ўз худудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг ўз динига эркин сиғиниши билан бирга ўз тилларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун шароит яратади”, деб таъкидланади.
     Айни пайтда Ўзбекистон республикаси давлат сиёсатининг барча жабҳаларида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган халқлар ва уларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар биринчи навбатда туради. И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” деб номланган асарида ҳам эркин, ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларида ўтиш даврида миллатлараро тотувликка асосланган фуқоролик жамиятини барпо этиш жараёнида миллатлараро ноантогонистик зиддиятларнинг мавжудлиги ва бу зиддиятларнинг олдини олиш борасидаги чора – тадбирларни кўриш, бунинг учун Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларнинг аҳил – иноқ яшашини таъминлаш, уларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган асосий омилга айланиши ” алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Ҳам тарихий, ҳам замонавий қадриятлар жамланган байрам. (давоми)

Блог им. kingofnet
    Араблар истилосидан бурун ҳам “Наврўз” халқимиз томонидан кенг байрам қилинган. У билан боғлиқ ҳолда ўтказилган ҳар қандай маросимнинг динга алоқаси бўлмаган. Беруний “Қадимги халқлардан ёдгорликлар” асарида ёзишича, Наврўз анъанаси ислом ақидаларига зид қўйилмаган. Наврўз байрами кўпгина халқлар орасида кенг тарқалган ва ундаги удумлар кишиларнинг бевосита кундалик турмуш эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиб, кўп қисми исломга зид эмасди. Бироқ араблар ўлкамизда ҳукмронлик қила бошлагандан сўнг, Наврўзнинг нишонланишига қарши туришган ва уни ўтказишни расман тақиқлаб қўйишган. Негаки, араблар Наврўздек қадимий байрамлар баҳонасида халқларнинг аста-секин тил топишиб, қачонлардир бирлашиб истибдодга қарши бош кўтаришидан хавфсирашган. Байрамнинг ислом динига мос келмайдиган яна икки жиҳати уларга ёқмаган: марҳумларни эслаб шам ёқиш ва шарбат ичиш. Лекин халқ бундай тақиқларга қарамай Наврўзни хурсандчилик билан кутиб олаверган.

Ҳам тарихий, ҳам замонавий қадриятлар жамланган байрам. (давоми бор)

Блог им. kingofnet
  Наврўз аслида деҳқон боболаримизнинг яшилга бурканган кенг далаларга чиқиб экин экишидан, момоларимизнинг дошқозонларда сумалак қайнатиб, қизиқ-қизиқ лапарлару-ўланлар айтишидан бошланади. Зеро ерга қадалган ҳар бир уруғ эртанги насибамиздан, оналаримиз сумалаги Наврўз келганидан, меҳр-оқибатдан дарак беради. Юртимизнинг барча ҳудудларида нишонланадиган Наврўз байрамининг умрбоқийлик сири ҳам аслида, унинг шу эзгуликларида. Аслида Наврўз юртимизни, миллатимизни, урф-одату қадриятларимизни бетакрорлигини бутун жаҳонга кўз-кўз қилувчи байрамдир.

Ватан туйғуси, ватанпарварлик ва миллий ғурур

Блог им. kingofnet
    Узоқ ўтмишдан маълумки ватанпарварлик ҳиссини ўз фарзанди қалбига сингдира олган ота-онанинг, шундай руҳ билан яшайдиган халқнинг келажаги порлоқдир. Юртини севган, унинг порлоқ келажагига ишонган ҳар бир фуқаро, ҳар бир ёш учун юрт тараққиётига улуш қўшиш асосий мақсад бўлмоғи зарур. Шунинг учун ҳам замонамизнинг асосий мақсадларидан бири-ватанпарварлик ва миллий ғурурни ёшлар дунёқарашига сингдиришдан иборатдир.
Лекин ҳамма ҳам ватан нима эканини ҳис эта оладими? Биров учун Ватан бу уй-жой, бола-чақа бошқаларга эса тўкин-сочин яшаш учун қулай жой, ундайлар учун қаерда яшаш осон бўлса ўша ер Ватан. Ватан ҳисси – бу муқаддас туйғу. Ватан ҳисси — шу Ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан, унинг қадрига етишдан, нималарга қодир бўлганини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади.