Қуёш нурларидан қандай ҳимояланса бўлади?
Блог им. kingofnetҚуёшнинг иссиқ тафтидан қуруқлашаётган қўллар ва юзингиздан хавотирдамисиз? Сизга фойдали маслаҳатларимиз керакдир. Қуруқ маслаҳатдан кўра, “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган таъбирга амал қилиб сизни қийнаётган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилдик. Ишонаверинг суҳбатдошимиз Республика ихтисослаштирилган Дермотология ва Венерология илмий амалий текшириш марказий институти клиник орденатор Мустафоев Шуҳрат Омонович сизга энг фойдали маслаҳатлар бера олади.
Қуёш нурларидан қандай ҳимоялансак бўлади?
Ёзда ёки баҳорда асосан қуёш нурларидан ҳимояланиш учун қуёшнинг тикка тушадиган нурларининг вақтларини билишимиз керак. Бизда қуёш нурларининг тикка тушадиган вақти соат ўндан иккигача давом этади. Тўрт соат оралиғида бўлган вақтдаги қуёш нурлари Ўзбекистонда тикка тушадиган нурлар дейилади. Бу нурлар ҳар бир одамга ҳам фойда берувчи ва таъсир қилувчи механизмга эга. Инсонларда терилар ҳар хил бўлганлиги учун қуёш нурлари кимга фойда кимгадир эса зарар кўрсатади. Фойдали томони шундаки, қуёш нури яхши тушган тери мустаҳкамлиги ортади ва мустаҳкамлиги ортади ва функциялари яхшиланади. Баъзиларга алергия қўзғатиб ёмон таъсир қилиб терига доғ тушиши мумкин. Бу теридаги доғларнинг ранги қора ва пушти рангда бўлиб, асосан тананинг қуёш тегадиган жойларига яъни юзга ва қўлнинг тирсак ва билак соҳаларига, эркакларда эса бўйин, кўкрак томонларига тушади. Бу нурлардан табиий равишда ҳимояланиш учун соябон, кўзойнак ва ёзлик бош кийимларидан фойдаланиш керак.