Масъулиятни ҳис қилиш
ТТЕСИҒоявий тарбия мезонларидан бири бу масъулият туйғуси билан яшаш хусусиятини шакллантиришдир. Масъулият одамнинг ҳар бир амали, фаолияти маҳсулини тўлиқ тасаввур қилган ҳолда, унинг ўзи ва ўзгалар учун нима наф келтиришини англай олиш қобилиятидир. Масъулиятни ҳис қилган инсон ишни доимо пухта режалаштириб, унинг оқибатларини олдиндан тасаввур қила олади ва зарур натижага эришиш учун бутун кучи ва салоҳиятини сафарбар этишга қодир бўлади.
Шахсий масъулиятни фуқаролик масъулиятидан фарқлаш лозим. Биринчиси - шахснинг кундалик фаолиятидаи келадиган шахсий манфаатниназарда тутса, иккинчиси жамият манфаатларини назарда тутади. Фуқаролик масъулиятини ҳис этган инсон энг аввало ўзи меҳнат қилаётган жамоа ёки таълим олаётган ўқув даргоҳи, ўз маҳалласи ва юрти равнақини ўйлайди. Мустақил Ўзбекистон фуқаролари учун ягона мақсад Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун хизмат қилиш бўлса, демак, ҳар бир фуқаролик масъулиятининг маъно-мазмунини ана шу ғояларни амалга оширишда деб билиши даркор.